Erasmus+ Xalqaro loyihasi

Эразмус+ Ҳалқаро лойиҳаси

561857-EPP-1-2015-1-DE-EPPKA2-CBHE-JP ModeHEd  

«Modernizing Health Education in Universities»

Университетларда тиббий таълимни модернизациялаш»)

 

Эразмус+ дастури Европа Иттифоқи ва Осиё ҳамда Лотин Америка давлатларининг олий таълим соҳасидаги ҳамкорлик дастурлари қаторига киради.

Эразмус+ дастурининг асосий иштирокчилари – профессор-ўқитувчилар ва талабалар, шунингдек, таълим, ёшларга оид ва спорт соҳаларидаги давлат таълим муассасаларидир.

Эразмус+ дастурининг пировард мақсади – таълим тизимини модернизациясида ҳамкорлик кўрсатиш бўлиб, фуқароларнинг кўникмаларини янада мувофиқлаштириш ва уларни иш билан таъминланишини яхшилаш.

Эразмус+ ModeHEd лойиҳасининг умумий маблағининг хажми: 840.000 Евро.

ModeHEd «Modernizing Health Education in Universities» лойиҳаси қуйидаги олий таълим муассасалари иштирокида амалга оширилмоқда:

  • Маданият ва фан олий мактаби (Лейпциг, Германия);
  • Прагадаги Карл Университети (Прага, Чехия);
  • Кошицадаги П.Ж.Сафарик номли университет (Кошице, Словакия);
  • Фарғона давлат университети;
  • Тошкент тиббиёт академияси;
  • С.Асфандияров номли Қозоғистон миллий тиббиёт академияси;
  • Наманган давлат университети;
  • Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги қошидаги Тиббий таълимни ривожлантириш маркази;
  • Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия институти;
  • Шарқий Қозоғистон давлат фармацевтика академияси;
  • Бухоро давлат тиббиёт институти;
  • Қозоғистон давлат аёллар педагогика университети;
  • Андижон давлат университети;
  • Қўқон давлат педагогика университети;
  • Ўзбекистон тиббий-педагогика ассоциацияси.

Лойиҳани амалга ошириш муддати: 15.10.2015-14.10.2018 йй.

Лойиҳа менежери: ЎзДЖТИ ректори, профессор Ш.Х.Исраилов.

Лойиҳа ижрочилари: 

  • П.ф.д., профессор Халмухамедов Р.Д., илмий ишлар бўйича проректор – лойиҳа координатори;
  • Т.ф.н., доцент Турсунов Н.Б., Спорт тиббиёти ва ДЖТ кафедраси мудири – «Спорт тиббиёти» йўналиши бўйича масъул ижрочи;
  • Т.ф.н. Джалилов Х.Х., Спорт тиббиёти ва ДЖТ кафедраси катта ўқитувчиси – «Даволовчи жисмоний тарбия» йўналиши бўйича масъул ижрочи.

ЎзДЖТИ да амалга ошираладиган лойиҳа ишларининг хажми: 41.000 Евро, ундан 19.100 Евро қийматли тиббий-диагностика асбоб-ускуналари ва компьютер техникаси. 

ModeHEd «Modernizing Health Education in Universities» лойиҳасининг барча иштирокчилари учун умумий мақсадлар қуйидагича:

  • Модернизацияланган ўқув дастурлар асосида замонавий ўқув-услубий мажмуалар яратиш;
  • Модернизацияланган ўқув дастурларни синовдан ўтказиб, натижаларни тахлил қилиш орқали уларни янада мувофиқлаштириш.

Мазкур лойиҳа доирасида Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия институтида қуйидагиларни амалга ошириш кўзда тутилган:

  • Тиббий таълимга оид ўқув дастурларнинг мазмунини қайта кўриб чиқиш (спорт тиббиёти, даволовчи жисмоний тарбия);

  • Замонавий таълим технологиялар асосида ўқув-услубий мажмуалар яратиш;

  •  «Спорт тиббиёти» ва «Даволовчи жисмоний тарбия» фанлари бўйича Ўзбекистондаги нотиббий олий таълим муассасаларининг талабалари учун Европа олий таълим тизими талабларига мос дарсликлар яратиш;

  • Мультимедия контентини ишлаб-чиқиш;

  • Ишлаб-чиқилган ўқув-услубий мажмуалар асосида синов ўқув машғулотларини ўтказиш;

  • Ишлаб-чиқилган ўқув дастурлар ва ўқув-услубий мажмуалар асосида Ўзбекистон университетлари профессор-ўқитувчилари учун тренинглар ўтказиш.